ЮТУҚ МУБОРАК!

Туманимизда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларидан бири Ўзбекистон Халқаро "Олтин мерос" хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасаси 2014 йилда ташкил этилган. Ўтган  йиллар давомида ННТ уставига асосан туманимиз тарихини ўрганиш, миллий уф-одатларимиз, моддий, номоддий ёдгорликларимизни асраб-авайлаш ҳамда жамиятимизнинг маданий-маърифий ривожланиш соҳаларига ўзининг салмоқли ҳассасини қўшиб келмоқда.
«Олтин мерос» ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва  фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари танловида  уч марта ғолиб бўлди.  
Яқинда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди "Олтин мерос" ташкилотининг "Маҳалла аҳолисини китобхонликка жалб этиш мақсадида "Ёш китобхонлар амфитеатри"ни очиш, театр ҳузурида "Халқ кутубхонаси" номли электрон кутубхона фаолиятини ташкил этиш" лойиҳаси (31 миллион сўм)ни қўллаб-қувватлади ва молиялаштирди.
Ташкилот раҳбари Ойгул Маматовага ушбу лойиҳасини ҳам муваффақиятли амалга оширишда омад тилаймиз. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг илк бор эълон қилган грант танловида ғолиблар қаторидан ўрин олганингиз муборак бўлсин!      
Мавзуга оид: