Россияга бамия маҳсулоти экспорт қилинмоқда

Жорий йил 25 март куни Афғонистон давлатидан “ROHANI UNIQUE PERFUMES” компанияси вакиллари Роҳуллаҳ Роҳани Амирзада ҳамда Абдулқадир Мужаҳидлар Оқдарё туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билан туман ҳокими Н.Сулаймонов қабулида бўлишиб, Оқдарё туманига инвестиция киритиш ва тумандаги “PICHOKCHI DRY FRUITS” МЧЖ раҳбари Т.Абдужалилов билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш масаласида келишиб олинган эди.
Натижада афғонистонлик тадбиркорлар билан бамия етиштириш ва экспорт қилиш имконияти кўриб чиқилиб, 15 гектар ерга синов тариқасида экилди. Айни вақтда етиштирилган маҳсулот “PICHOKCHI DRY FRUITS” МЧЖ томонидан Россияга экспорт қилинмоқда.
Мавзуга оид: