МУКОФОТЛАР МУБОРАК, ТУМАНДОШЛАР!

Оқдарё туман ҳокимлигининг мажлислар залида бур гуруҳ ишлаб чиқариш илғорлари, барча соҳаларда фаоллик кўрсатаётган фидойи инсонларга ва меҳнат фаҳрийларига “Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонининг тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. 
Тумандошларимизга мукофотларни туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Феруз Абилов тантанали равишда топширишди. Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоира Ойгул Маматова, ХДП фаоли Файзулла Бўронов, фермерлардан Амин Искандаров, Муродилла Мамадиёров, фаҳрий савдо ходимларидан Баходир Маматкаримов, фаҳрий педагог Сафохон Саъдуллаев, шифокорлардан Абдурасул Абдуҳакимов ва бошқалар бор. Мукофотланганлар бугунги кунда озод ва обод диёримизда халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларнинг нақадар кенг миқёсда эканлигини, ҳамма нарса инсон учун, ҳамма нарса инсон бахт саодати учун шоири остида ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.
Мукофот муборак, азиз тумандошлар!