САЙЁР ҚАБУЛЛАР САМАРА БЕРМОҚДА

Аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир. Негаки, аҳоли давлат корхоналарига эмас, балки барча ташкилотлар халқ ҳузурига бориб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиши лозим. Бу борада туманимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.
Айниқса, пенсия таъминоти ва болалар нафақасини олиш бўйича кейинги пайтларда турли ташкилотларга аҳоли томонидан мурожаатлар сони кўпайди. Шу боисдан ҳам бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан ҳафтанинг ҳар шанба куни сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Бу қабул давомида аҳоли ўзларини қийнаб келаётган муаммолар, пенсия таъминотидаги, хусусан, болалар нафақасини олиш тартиблари ҳақида мутахассисларга мурожаатлар қилишмоқда. Ўтган шанба куни Авазали маҳалласининг 56-умумтаълим мактабида ўтказилган сайёр қабулда 50 дан ортиқ аҳоли мутахассисларга савол билан мурожаат қилиб, тегишли жавобларни олдилар. Қизғин савол-жавоблар асосида ўтказилган тадбирда мурожаатчилар Президентимиз томонидан қабул қилинган янги Қонунлардан ҳам хабардор бўлишганлигини эътироф этдилар.
Сайёр қабулда иштирок этган туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жавлон Ядгаров сўзга чиқиб, аҳоли томонидан қилинаётган мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида жойида ҳал қилиниши учун мутахассислар астойдил ҳаракат қилишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.
С.ИБРАГИМОВ.
Суратларда: сайёр қабулдан 
лавҳалар акс эттирилган
Мавзуга оид: