"ОQDARYO BIOMED" ХИЗМАТИДАН АҲОЛИ МАМНУН БЎЛМОҚДА

Мамлакатимизда хусусий тиббий клиникалар очишга кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, туманимизда ҳам хусусий тиббиёт муассасалари сони кундан-кунга кўпайиб бораётганлиги қу-вончлидир. Бу эса тиббиёт соҳасида соғлом рақобатни юзага келтириб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туманимизда биринчилардан бўлиб 2019 йилдан ўз иш фаолиятини бошлаган "ОQDARYO BIOMED" тиббиёт маркази клиникаси ҳам ана шундай замонавий тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Туманимиздаги ёш ва иқтидорли, тадбиркор шифокор Наврўз Маматов раҳбарлигидаги ушбу замонавий тиббиёт маркази "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси томонидан ажратилган 600 миллион сўмлик имтиёзли кредит асосида ўз иш фаолиятини бошлади. Бугунги кунда тиббиёт марказида аҳоли саломатлигини тиклаш, унга аниқ ташхис белгилаш ва касалликни даволаш учун барча шарт-шароитлар, замонавий тиббий асбоб-ускуналар яратилган бўлиб, ЭКГ, УТТ текшириш турлари, замонавий лаборатория, физиотерапия, терапевт, невропатолог, гинеколог, кордиолог, ревматолог бўлимларида олий тоифали ва тажрибали шифокорлар аҳолига намунали хизмат кўрсатишмоқда.
Марказда хизмат кўрсатаётган 18 нафар ишчи ходимларнинг 4 нафарини олий тоифали шифокор, 6 нафарини олий тоифали ҳамширалар ташкил этади. Айниқса, тажрибали шифокорлардан терапевт Ўткир Тўхтаев, гинеколог Муҳаббат Саидова, невропатолог Хуршид Истатов, врач лаборант Умрзоқ Раббимов ҳамда УЗИ аппарати шифокори Хушнуд Муҳаммадиевларнинг халқимизга намунали хизмат кўрсатаётганликларини алоҳида тилга олиб ўтсак арзийди. Шунингдек, ушбу тиббиёт марказида 30 кишига мўлжалланган стационар хизматидан ҳам аҳоли бениҳоя мамнун бўлмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йилнинг 5-6-7 март кунлари "ОQDARYO BIOMED" тиббиёт марказида туманимиз аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ўтказилди. Бунда туманимизнинг 600 дан зиёд фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу эса туманимиз аҳолисининг саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш борасидаги хайрли ва савобли ишлардан биридир. Зеро, халқимиз саломатлиги, келажаги йўлида қилинган ҳар қандай эзгу мақсад юксак инсоний фазилатдан далолатдир.
Суннатилло ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид:

Тиббиёт муассасаларида нима гап?
- 26 апр, 11:02

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Саломатлик
- 21 янв, 14:51