Янги йил илҳомлари
ҚОРБОБОГА МАКТУБ
Қувончларим урилади бир-бирига,
Урилгандек қадаҳларим жиринг-жиринг.
Тўпланганмиз коинотнинг бир Ерига,
Қутлуғ бўлсин, сайёрадош Янги йилинг!
Хаёлимнинг катталиги қор курайди,
Хаёлимнинг болалиги чанғи учган.
Қор сўрайди, кўнгил қурғур қорсирайди,
Орзулар ҳам кабутарлар янглиғ учган.
Ооо, дўстгинам болалигинг менга таниш -
Пайпоқларинг- қўлқопларинг бўлган бўлса.
Ҳўл пахтада оқ зарларни шифтга санчиш,
Рангқоғозда занжир ясаб илган бўлсанг.
Кўмир излаб, сабзи излаб, челак излаб,
Юрган бўлсанг, инимизсан бирга ўсган.
Том курашга, қор курашга, курак излаб,
Чиққан бўлсанг, қўшнимизсан бирга ўсган.
Кирланишдан қўрқиб балки қорлар ёғмас,
Оппоқ эди, кўнглимиз ҳам, сўзимиз ҳам.
Этикларни кияр эдик сиғар-сиғмас,
Оппоқ эди, лекин босган изимиз ҳам.
- Қайга кетдинг болаликнинг Янги йили?
Кийим эмас, қорлар кийган Қорбобоси.
Қор ёғмайди, ғичирламас, йўлим чангли,
Йиғлай десам, юзларимни қорга босиб.
Хат ёзади... Қорбобога ўғлим тунда,
У билади, умид билан ёзар лекин:
“- Қорбобожон сен бор бўлсанг, агар чиндан
Сен дадамнинг болалигин олиб келгин!”.
...Қайга кетдинг, болаликнинг Янги йили..?!
Наврўз ҲАСАНОВ,
Янгиқўрғон қишлоғи.
Қувончларим урилади бир-бирига,
Урилгандек қадаҳларим жиринг-жиринг.
Тўпланганмиз коинотнинг бир Ерига,
Қутлуғ бўлсин, сайёрадош Янги йилинг!
Хаёлимнинг катталиги қор курайди,
Хаёлимнинг болалиги чанғи учган.
Қор сўрайди, кўнгил қурғур қорсирайди,
Орзулар ҳам кабутарлар янглиғ учган.
Ооо, дўстгинам болалигинг менга таниш -
Пайпоқларинг- қўлқопларинг бўлган бўлса.
Ҳўл пахтада оқ зарларни шифтга санчиш,
Рангқоғозда занжир ясаб илган бўлсанг.
Кўмир излаб, сабзи излаб, челак излаб,
Юрган бўлсанг, инимизсан бирга ўсган.
Том курашга, қор курашга, курак излаб,
Чиққан бўлсанг, қўшнимизсан бирга ўсган.
Кирланишдан қўрқиб балки қорлар ёғмас,
Оппоқ эди, кўнглимиз ҳам, сўзимиз ҳам.
Этикларни кияр эдик сиғар-сиғмас,
Оппоқ эди, лекин босган изимиз ҳам.
- Қайга кетдинг болаликнинг Янги йили?
Кийим эмас, қорлар кийган Қорбобоси.
Қор ёғмайди, ғичирламас, йўлим чангли,
Йиғлай десам, юзларимни қорга босиб.
Хат ёзади... Қорбобога ўғлим тунда,
У билади, умид билан ёзар лекин:
“- Қорбобожон сен бор бўлсанг, агар чиндан
Сен дадамнинг болалигин олиб келгин!”.
...Қайга кетдинг, болаликнинг Янги йили..?!
Наврўз ҲАСАНОВ,
Янгиқўрғон қишлоғи.
Мавзуга оид:
Адабиёт
- 24 ноя, 11:44