ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 2,3 млрд. сўмни ташкил қилади ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 2,1 фоизни ташкил қилди.
Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 33,3 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 31,0 фоизни ташкил қилди.
Умумий товар айланмаси ҳажмининг 71,9 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 66,9 фоизга тенг бўлди.
Туманда ташқи савдонинг 47,8 фоизини импорт ташкил қилди. Импорт январь-март ойларида 4,4 млн. долларга тенг бўлди.
Оқдарё тумани ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-мартида 9,2 млн. АҚШ долларни, жумладан экспорт 4,8 млн. АҚШ долларни, импорт 4,4 млн. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо сальдоси 0,4 млн. АҚШ долларни ташкил этди.
С.АКРАМОВ,
туман статистика бўлими
етакчи мутахассиси.
Мавзуга оид:

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58

Истеъмол бозори ва ташқи иқтисодий алоқалар
- 23 окт, 12:04