Самарқандлик истеъмолчиларга декабрь ойидан қуёш энергияси етказиб бериш бошланади

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари давом этмоқда. Мазкур станцияни жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.
Ҳозирда кириш йўлларини қуриш, ер майдонини текислаш ва тўсиқлар билан ўраб чиқиш ишлари якунланган. Шунингдек, Нурободга лойиҳа доирасида ишлатиладиган ускуналар олиб келинмоқда. Ҳозирга қадар 50 та контейнер олиб келинган ва 200дан ортиқ ишчилар жалб қилинган.
Илк генерация қувватини ягона электр энергетикаси тизимига улаш 2021 йил октябрь ойига, лойиҳани тўлиқ ишга тушириш эса 2021 йилнинг декабрь ойига режалаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур станциянинг ишга туширилиши натижасида йилига 260 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 76 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Маълумот учун, президентнинг 2020 йил 13 май куни чиқарган «Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Франциянинг «Total Eren S.A.» компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда.
Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган электр станциясининг умумий ер майдони 353 гектарни, лойиҳа қиймати эса 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур лойиҳа инвестор (Франциянинг «Total Eren SA» томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри молиялаштирилади.
Мавзуга оид: