ҚОНУНЧИЛИКДА ФЕРМЕРЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР

Мамлакатимизда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, экин ерларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ 5199-сон Фармони ҳамда 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3803-сон қарори билан қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида "Илғор фермер" кўкрак нишони таъсис этилганлигини айтишимиз мумкин. 
Бундан ташқари, фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга - фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилди. Шу билан бирга,  янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли субсидиялар ажратилаётганлиги, унга кўра, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилганлиги, фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида      сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисобланиб, қоплаб берилиши ҳақида айтиб ўтилди. 2021 йил 26 февраль "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6179-сонли Президент Фармонига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) фаолияти янги босқичга кўтарилди. 
Фармонга кўра, пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.
- миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
- хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади.
- 2021 йилда сабзавотчилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа сабзавот етиштирувчиларга тижорат банклари томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан, банк маржаси 2 фоиз) етиштириладиган сабзавот қийматининг 40 фоизигача миқдорда кредит ажратилади.
- 2022 йил ҳосилидан бошлаб асосий майдонларда сабзавот етиштириш учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий  банкнинг асосий ставкасидан ошадиган қисмини эндиликда ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкинлиги тушунтирилди. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган имтиёзлардан ташқари, қонунчиликда фермер ва деҳқон хўжаликларига кўплаб имтиёзлар берилмоқда.

А.КУЙЛАНОВ,

туман адлия бўлими 

бош маслаҳатчиси.