Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, таниқли шоир Саъдулла Ҳаким вафот этди

Саъдулла Ҳакимов 1951 йилда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган.

1977 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

2002 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган. "Ўзбекистонда социал таъминот” журнали масъул котиби, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бўлим мудири, «Ўзбекистон овози» газетаси бўлим мудири, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси масъул котиби, «Маърифат» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ахборот маркази раҳбарининг ўринбосари, раҳбари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги бош директори, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.

2016 йилнинг 29 декабридан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.