"ҲАЁТ ГЎЗАЛ, ЯШАШ УЧУН 1001 САБАБ"

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш психологик-педагогик республика ташхис маркази вояга етмаганларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўлими иш режасининг 5-банди 10- бўлимида "Ҳаёт гўзал, яшаш учун 1001 сабаб" мавзусида акцияси ўтказилиши белгиланган бўлиб, республикамизнинг барча таълим муассасаларида бўлгани сингари жорий йилнинг 25-27 апрель кунларида туманимиз умумтаълим мактабларида ҳам ушбу акция кўтаринки руҳда ташкил этилди. 
Мазкур акцияни ўтказишдан мақсад ўқувчиларда стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш ҳамда ҳаётнинг гўзаллигини анг-лаш, шукроналик туйғуларини камол топтириш, суицидал ҳолатларга қарши тарбиялаш бўлиб, бунда туманимиз мактабларининг амалиётчи психологлари, ўқитувчилар жамоаси  ва кенг ўқувчилар уюшқоқлик билан иштирок этдилар.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим муассасаларида ҳам мазкур акция уюшқоқлик билан ўтказилди.
Акцияни самарали ўтказиш мақсадида таълим муассасаларида чора-тадбир ҳамда иш режаси ишлаб чиқилиб, бир қатор тадбирлар, танловлар, шу жумладан турли хил амалий машғулотлар, методикалар ҳамда тренинглар ўтказилди. "Ўзига бўлган ҳурмат нима?", "Ўз-ўзини англаш", "Ўзига ишонч нима?" каби методикалар мазкур режа асосида ташкил этилди. 
Таълим муассасаларида ўтказилган акция доирасидаги тадбирларда барча мактаб амалиётчи психологлари фаол иштирок этдилар. Режа асосида тренинглар, танловлар, методика ва машғулотлар мактабларда 1, 4, 5, 7, 8, 11-синфлар кесимида ташкил этилди. Ўтказилган акция давомида барча таълим муассасаларининг педагогик жамоалари, ўқувчилар билан бир қаторда МФЙ вакиллари, ота-оналар, мактабларга биркитилган инспектор-психологлари, тиббиёт ходимлари фаол иштирок этдилар.
Айниқса,  тумандаги 2, 4, 5, 10, 11, 19, 38, 39, 40, 41, 42, 44-мактаблар фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ўтказилган акция натижалари бўйича видеороликлар тайёрланди. Турли хил қизиқарли кечалар ташкил этилди ҳамда ижтимоий тармоқлар, сайтларга жойлаштирилди.
Умиджон НАРЗУЛЛАЕВ, 
туман мактабгача ва мактаб таълими
 бўлими методист-психологи.
Эркиной ҚАРШИЕВА,
4-мактаб амалиётчи психологи.