Инсон ва қонун ИНСОН ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛГАН ҲАЙДОВЧИ

Судланувчи Қурбонов Акрам (исми-шарифи ўзгартирилган), 2023 йил 15 ноябрь куни соат 9:00 лар чамасида ўзига тегишли бўлган "Lacetti" русумли автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлган ҳолда Оқдарё тумани "Янгиқишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи "Бухоро-Самарқанд" М-37 автомобиль йўлининг 43-километрида Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб бориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этилишига сабабчи бўлган. У амалда бўлган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 73-77-бандларидаги ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши ҳақидаги талабларини қўпол равишда бузилишига йўл қўяди. Оқибатда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёда Хуршида Аслиевани автотранспорт воситасининг олд томон қисми билан уриб юборади ва унинг "оғир тан жароҳатлари" олиб, вафот этишига сабабчи бўлган.
Судланувчи Қурбонов Акрам, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Синдор ЭРГАШЕВ,
туман прокурори ўринбосари, 1-даражали юрист.