Оқдарё тумани ҳокими Шерзод ҚУДРАТОВнинг туманимиз хотин-қизларига БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, муҳтарама опа-сингиллар, мўътабар аёллар!
Бугун юртимиз бўйлаб Сиз азиз аёлларнинг гўзал ва бетакрор айёмингиз - "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Сизларни, ушбу гўзаллик ва нафосат айёми билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Кейинги йилларда меҳрибон оналаримиз, опа-сингилларимиз ва дилбар қизларимизга ғамхўрлик қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини юксалтириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим бўғинига айланди.
Бугунги байрамда ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдирар эканман, доимо оилангиз ва яқинларингиз, меҳнат жамоангиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиб юринг дейман.
Сизни гўзаллик ва баҳор айёми билан яна бир бор қутлаган ҳолда Яратгандан ўзингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат, дастурхонингизга қут-барака тилайман.
Дунёдаги энг улуғ саодат - оилавий бахт Сизларга доимо ёр бўлсин!

Онани эъзозлаш халқимиз учун олий қадрият
- 10 мар, 11:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Хотин-қизлар ҳаёти
- 14 дек, 12:24