Хитойликлар уйсиз камбағал одамларни ярмаркаларда, қолган шаҳар аҳолисига ҳалақит бермасликлари учун қафасда сақлашар экан.

Хитойликлар уйсиз камбағал одамларни ярмаркаларда, қолган шаҳар аҳолисига ҳалақит бермасликлари учун қафасда сақлашар экан.
БИЗДА-ЧИ, БУ ҲАҚДА ҚОНУН 
БЕЛГИЛАНГАН
БЎЛСА-ДА...   
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 й 9 январь куни тиланчилик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этишни кўзда тутувчи қонунни имзолади. Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 30 ноябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 13 декабрда тасдиқланган эди.
Аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш тиланчилик сифатида белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 188-3-моддасига мувофиқ, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шундай бўлсада, туманимизда ҳам  ҳамон тиланчиликни ўзига "касб" қилиб олганлар ҳар қадамда учрайди. Айниқса, туман МИБ биноси ёнида, "Vazira" салони қаршисида, туман Тиббиёт бирлашмалари атрофида, бозор ва дўконлар, йўлакларда тиланчилик билан шуғулланиб юрган ҳолатларни тез-тез учратиб турамиз. Лекин, юқорида келтирилган қарор айни ана шундай ҳолатларни йўқ қилиш учун қаратилганлигини эса билиб билмасликка, кўриб-кўрмасликка оламиз ўзимизни.
Сиз-чи, сиз бунга нима дейсиз, ҳурматли мутасадди ташкилот раҳбарлари?
Мавзуга оид:
Саломатлик

Саломатлик

  • 21 янв, 14:51
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07