Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

25-август Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда умумтаълим мактабларидаги Ижодий-маданий тарғиботчилар ҳамкорлигида 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистон янги ренессанс сари!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тарғибот тадбирида сўз олган Ёшлар ишлари агентлиги Оқдарё туман бўлими раҳбари М.Мусаев ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Б.Ашуровлар янги Ўзбекистон ва янги ренессанснинг пойдевори бугунги илмли ёшлар билан мустаҳкамланиши, ёшларимизнинг ватанпарвар, китобсевар, янги ислоҳотларга билим, истедод ва илмий салоҳиятлари билан ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшишлари ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир давомида тумандаги ижодкор ўқитувчи ва ўқувчилар ўз ижод наъмуналаридан ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқишди ҳамда куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Мавзуга оид: