Ҳидоят сари РАМАЗОН - МУҚАДДАС ОЙ

Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ". (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссаллом рўза тутган одам ёлғон гапиришдан сақланиши лозимлигини таъкидламоқда. Айрим кишилар Рамазон - гуноҳлардан тийилиш ойи. Бу ҳақда Набий саллоллоҳу алайҳи ва cаллам шундай баён қилганлар: "Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қи-лишни қўймаса, унинг ейиш-ичишни тарк қилишига рўза тутиб, ёлғон гапирадилар, иғво-бўҳтон, ғийбат қиладилар, турли ёмон ишлардан ўзларини тиймайдилар. Бундай кишилар рўзанинг фойдасидан, савобидан маҳрум бўлади. Минг афсуски, уларга рўза тутишдан оч юрганлари қолади, холос.
Мусулмон киши ҳар доим гуноҳ қилишдан, жумладан, тил орқали бўладиган ғийбат, чақимчилик каби гуноҳлардан сақланиши керак. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ с.а.в: "Рўза қалқондир. (яъни жаҳаннамдан қалқондир). Сизлардан ким Рамазонда рўза тутса, фаҳш сўзларни сўзламасин, баланд овозда бақирмасин. Агар бирор киши у билан уришмоқчи бўлса, икки марта, мен рўзадорман, мен рўзадорман, десин", дедилар. (Имом Бухорий ривояти). Бундан кўринадики, рўзадор киши ҳар қандай ҳолатда ҳам гуноҳ қилишдан ўзини асраши керак.
Тақводор кишиларнинг сўзлари мулойим, гаплари зикр, назарлари ибрат, жим туришлари тафаккур бўлади. Чунки, Қаҳҳор сифатли зотга дуч келишдан қўрққан инсон тилидан зикр ва шукр тушмайди. Ибн Маъсуд розийаллоҳу анҳу: "Ер юзида сақлаш керак бўлган нарса бу тилдир", деган. Тақводорлар гапирмоқчи бўлсалар, сўзлари ортидан келадиган машаққатини ўйлаб сукут сақлаганлар. Пайғамбаримиз с.а.в.: "Кимнинг тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлса, у комил инсондир", дедилар.(Имом Муслим ривояти). Шунинг учун Рамазон ойи Аллоҳ яратган бандалари учун гуноҳлардан покланиб, товбалар қилиб оладиган муқаддас ой ва яхши имкониятдир. Ислом дини мусулмонларнинг дунё-хоҳишларини ўзларининг энг улуғ мақсадлари қилиб олишларидан қайтаради: "...Ва меросни шиддат-ла ейсизлар ва молни кўп яхши кўрасизлар". (Фажр сураси 19-20- оятлар). Аллоҳ таоло айтади: "Жин ва инсонни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим. Мен улардан ризқ хоҳламайман ва мени овқатлантиришларини ҳам хоҳламайман. Албатта Аллоҳ ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир".(Зориёт сураси, 56-58-оятлар). Бу ояти карималар инсониятни қаноат ва розиликка тарғиб этади. Берган ризқига шукр қилмаганларга эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Тупроқдан яралганлар фақат тупроқ билан тўйинади", демоқдалар. Чунки, бу ҳадисда инсон "Токи оламдан ўтмагунча бу дунёга тўймайди", дейилмоқда. Ким нафсига қул бўлиб, рўза тутмай, намоз ўқимай, сўнгра огоҳланса ва тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади ва ризқини кенг қилиб беради, айбини яширади. "Агар Аллоҳ (барча) бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилса, албатта улар Ер юзида зулм-тажовузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин У зот (бандаларининг ризқларини) Ўзи хоҳлаганича ўлчов билан туширур. Албатта, У бандаларидан огоҳ ва кўриб тургувчидир". (Шўро сураси, 27-оят ).
Афсуски, биз асли ибодат учун яратилганимизга қарамай, энг катта нуқсонимиз шуки, ибодатларни тўкис бажара олмаётганимиздадир. Қанчадан қанча вақтимизни беҳуда ўтказадиган кунларимиз бўлади. Мана шу кунларни атига бир нечасини ўз фойдасига ишлатмаган киши бахил ва бечорадир. Уламолар айтадилар: "Мўмин банда икки қўрқув орасида ҳаёт кечириши лозим. Бири ўтган умри, иккинчиси қолган ҳаёти. Зеро, ўтган умрига Аллоҳ таоло ҳузурида қандай жавоб беради-ю, қолган умрида Аллоҳ тақдирига нималарни битганини билмайди. Шундай экан, инсон бу дун-ёда яшаб, охирати учун амал қилсин. Мана шу ойда гуноҳлари кечирилиб, дуолари ижобат бўлади.
Гулнора АҲМЕДОВА,
                    Ойтамғали МФЙ отинойиси.
Мавзуга оид: