ТУҒМА ЖУРНАЛИСТ ДЕЙИШАРДИ

Н. Алиев университетни тамомлагач "Оқдарё овози" газетасида ижодий фаолиятини давом эттирди. Дастлаб мухбир, кейин қишлоқ хўжалик бўлими мудири сифатида ўзининг ўткир, долзарб мақолалари, танқидий чиқишлари билан эл назарига тушди. Айниқса, унинг "Раис нега хуноб?", "Резервлар кўп, аммо...", "Комитет фаолият кўрсатмаяпти" сингари танқидий чиқишлари туман раҳбарлари томонидан муҳокама қилиниб, айбдорларга нисбатан чоралар кўрилганди.
Истеъдодли журналист Ниёзхон Алиев 1980 йили 28 ёшида газета муҳаррирлигига тайинланди. Ўша йили Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси пленуми аъзолигига сайланди. Газета муҳаррири сифатида ҳам у катта ташкилотчилик ишларини амалга оширди. Ўтган асрнинг 80-йилларида журналистика факультетини битирган кўпчилик ёшлар Ниёзхон аканинг шогирдлари ҳисобланади.
Н.Алиев 1987 йилдан бошлаб Лойиш шаҳарча фуқаролар йиғинида котиб, раис ўринбосари, раис, туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси, туман маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши раиси вазифаларида самарали фаолият кўрсатди.
Ниёзхон ака турмуш ўртоғи, иқтидорли журналист Гулчеҳра Исмоилова билан мазмунли умр кечирди. Катта қизи Гулжаҳон ва ўғли Жаҳонгир ҳуқуқшунос, Гулруҳ эса малакали шифокор сифатида фаолият кўрсатишяпти.
Устоз Ниёзхон Алиев ҳозир орамизда бўлмаса-да, Оқдарё халқи у кишини доимо талантли журналист сифатида эслайдилар.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38