Байрам ҳазиллари

Газетангиз кирса ҳамки тўқсон ёшга,
Лек сочига оқ тушмабди боқсам
бошга.
Шонли йўлни босиб ўтган газетанинг
Муҳаррири асли бугун неча ёшда?
Бизга айтинг, қандай сир бор Йўлчи
бобо,
Қирқ йилдирки эгаллайсиз лавозимни.
Журналистлик "принципи"
шунча зўрми,
Сизга ҳеч ким кўтаролмас овозини.

Реклама ва эълонларни кўп ўқийсиз,
Кор қилмаса эртакни ҳам хўп тўқийсиз.
Танқидга йўқ бошлиқлар ҳам энди зора,
Йўллардаги хатоларга топишса чора.

Ойлик-маош, обунани ўйлайвериб,
Ой охири ҳисобчининг боши қотар.
Ишонмайди ҳеч кимсага чўтни
қоқар,

Газетада чиқмаса ҳам исм-шарифи,
Тинмай ўқир ҳар сўзи-ю, ҳарифини.
Нигоҳидан қочса хато Мақсуданинг,
Имкон топиб келтиради таърифини.
Не бўлса ҳам муаммога ечим топар.

Саҳифага жойланади мақолалар,
Сафинанинг зеҳни ўткир, йўқ
хатолар.
Свет ўчса жаҳли чиқар: "Тезда ёқинг,
Сарлавҳада йўқми хато,
кўзга боқинг".

ИБРАГИМОВга
Сураткашми, бошловчими ёки мухбир,
Не бўлса ҳам улгуради Суннат Ботир.
Лой кўчалар чоп этилар тинмай бир-бир,
Лек «тел» қилса келин уйдан, боши қотар.

Газетанинг "Веб сайти" ҳам
тўлиб-тошар,
Янгиликлар, шов-шувларга йўқдир
"радар".
Лек баъзида ёзиб туринг мақолалар,
Ўзингиз ҳам Аминахон имкон қадар.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00