ЯХШИ СЎЗ - ЖОН ОЗИҒИ

Турмуш чорраҳаларида 

 ЯХШИ СЎЗ - ЖОН ОЗИҒИ
Инсонни қалбини синдиришга биргина сўз етарли, синган қалбни даволаш учун на бир узр ва на бир умр етади.
                        Донолар ўгитидан.
Дўконга бориб келиш учун кўчага отландим. Йўлнинг четида икки қўшни аёл ўзаро суҳбатлашмоқда. Уларга яқинлашганим сари гаплари қулоғимга чалина бошлади. Чунки, улар йўлдан ким ўтса, унинг юриш-туришидан бошлаб, кийиниши, ҳатто қадди-қоматигача муҳокама қилишар эди. Уларга яқинлашар эканман: "Ҳа, қўшнилар, нима гап",- де-йишимни биламан, уларнинг бири қўйиб, бири гапни бошлади.
- Вой, қўшнижон, қандайсиз? Эшитдингизми, йўқми, ану Мадинахон яқиндагина келин олган эди. Лекин қуда томон билан дарров сан-манга бориб қолибди. Ўзи ҳам ҳозиргина ўтиб кетди гўё ҳеч нарса бўлмагандек...Башанг кийиниб олган, юришлари ўзгача...Жанжалига маҳалла ҳам аралашган экан. Келини кетиб қолган эмиш, йўқ, ўзлари ҳайдаворипти...
Уларнинг бу гапларини охиригача эшитишга тоқатим етмади:
- Опажон, сизлар билмайсизлар-ку аслида нима бўлганини. Ахир, сизлар эмасмиди, тўйида дастурхон бошида туриб, ходимлик қилган, меҳмонларига мақтаб-мақтаб, уларни кутиб олган ўзларингиз эмасмиди? Бугун эса уларни ғийбат қилишларингиз нимаси, яхшимас,- дедим.
- Вой ўргилай, биз ғийбат қилмаяпмиз, эшитганимизни айтдик холос. Аммо-лекин, ўзиям зўр хотин-да, шунча гап-сўз бўлса ҳам, ҳеч ҳам сир бой бермайди-я,- дея ҳижолат бўлиб қолишди. 
Равон йўлак бўйлаб кетар эканман, ушбу мисраларни хаёлан такрорладим... 
ўийбат туҳмат билан баробар ахир,
ўийбатдан йироқроқ юринг, азизлар.
Ён қўшни-жон қўшни дейишмас
                                            бежиз,
"Қиймат кун қўшнидан", 
                             билинг азизлар.
Тўйингиз бир, маъракангиз бир,
Ўтирасиз уйнинг тўрида.
Олди-берди қилиб турасиз,
Нарсаларнинг бори-йўғида.
Шундай экан, қўшни - жон қўшни,
Ғийбат қилманг ён қўшнингизни.
Дўстиман, деб юрган дўстисиз
                                         сиз ҳам,
Номини булғаманг, жон 
                                 қўшнингизни.
Дарҳақиқат, қўни-қўшнилар ўртасидаги ғийбат энг ёмон одатлардан биридир. Агар энг яқин қўшнисини ғийбатини қилаётган бу икки аёлнинг гапига мен ҳам қўшиладиган бўлсам борми, иккита гап учта бўлар эди, улар эса ғийбатлашишдан сира чарчамасдан, битта ёлғонга ўнта ёлғонни қўшиб давом эттиришар эди. Улардан узоқлашар эканман, ўйладим:
- Хўп, уларнинг бири яқин қўшниси бўлса, бири яқин дугонаси-ку. Бирга юришади, бирга ишлашади. Эҳтимол, сирларини ҳам ўртоқлашади. Шундай экан, энг яқин дугонасини орқасидан ғийбат қилиб нимага эришади улар. Бу қилиғи билан оғир гуноҳга ботаётганликларини билишмайдими улар...
Тузинг еб, дастурхон бошида туриб,
Ёнингда бўлганда мақтовинг қилиб.
Бир лаҳза бурилсанг ғийбатни илиб,
ўамингни, дардингни душман 
                                         билмасин.
Баъзида қулоққа чалиниб қолади: "Фалончи фалончи билан юрармиш", "Фалончининг эри яна бошқасига уйланибди, бу хотини жуда бойвачча экан, миниб юрган машинасини ҳам иккинчи хотини олиб берибди", "Фалончининг қизи эридан ажралибди, эри биров билан ушлаб олибди", "Фалончини ки-йиниб юришини кўрдингизми, ҳойнаҳой одами боров"...
Эй, инсон, сен уни гуноҳ устида ушлаб олдингми, ёки ўз кўзинг билан кўрдингми? Уларнинг гуноҳини (гуноҳ иш қилган бўлса) ажрим қилувчи зот бордир. Қизлар куча-куйда дугоналари билан юришни яхши кўрганларидек, ғийбат ҳам бошқа иллатлар билан апоқ-чапоқ бўлиб юришни хуш кўради.
"Мен елиб-югуриб фалончининг битмаётган ишини битириб берувдим, яхшилигимни билмади" - бу ўринда ғийбатга миннат шерик бўлади.
"Эшитдингизми, фалончининг битмаётган ишини мен битириб бердим!" - ғийбат риё билан дўст тутинади.
"Мен турганда нима учун фалончи ўтирар экан бу ўринга?" - ғийбат билан ҳасад бир-бири билан бирлашди.
"Фалончихонга эри гавҳар кўзли узук олиб берибди. Эрининг кўзини очиб қўйиш керак, иккинчи эркалатмасин уни" - ғийбат иғво билан ошно бўлиб фитнани меҳмонга чорлади.
"Шундай қилиш керакки, эри гапимизга ишониб, фалончихон билан ажрашсин!", - ғийбат билан фитна тил бириктирганда қандай оқибат кутиш мумкин? Ҳа, ғийбатга ўрганган тил вужудни ёмонликларга тортаверади.
ўийбатнинг улфат мажлисида туҳмат раис бўлса-чи?!
ўийбат - бахиллик, хоинлик, меҳрсизлик, дангасалик...қўйингки, барча ёмон иллатлар билан дўстлик ришталарини боғлаган. Бу ёмонлик риштасини фақат яхши фазилатларни эгаллаш билангина узиш мумкин.
Ўзингиз айтинг, вафода собит киши ғийбатнинг хоинлик билан биргаликда ҳамла қилишига йўл қўядими? Сахий одам ғийбатнинг бахиллик билан қўл етаклашиб юришига бефарқ қарайдими? Ўзгаларга меҳр улашувчи покиза  қалбли одамни ғийбат билан фитна бир ҳамлада йиқита олмайди.
Ҳар қандай одам ғийбатга нишон бўлган онларда қаттиқ сиқилади. ўийбат селига учраган киши ўзини идора қилишни ўрганиши керак экан. Негаки, кун келиб ғийбатнинг сири ошкор бўлиб, шармандаси чиқишига ишониш лозим.
Маданият ходими, шоира, ёзувчи Муножотхон Нурматова "Қалбим гавҳари" китобида шундай дейди:
Ширин сўз яхшидир, қуруқ сўз ёмон,
Қуриган қудуқдан баҳра олмас жон.
             ***
Яхши сўз бўлгайдир дардингга 
                                            малҳам,
Ёмон сўз келтирар кулфату алам.
              ***
Жоҳилнинг тилида кони заҳар 
                                         эрур сўз,
Оқилнинг тилида болу шакар
                                           эрур сўз.
Бу каби пурмаъно мисраларни ўқиган ҳар қандай ақли расо инсон ўзига яхши хулосани қабул қилиб олади, деган умиддаман.
Адолат АБДУЛЛАЕВА,
            халқ таълими фахрийси.
Мавзуга оид: