ЎКИНЧ

Қиз томон ҳам ортиқча ноз қилиб ўтирмасдан, йигит оиланинг энг кичиги бўлса, қолаверса, туман марказида яшаса, тагида машинаси бўлса, дея дарҳол рози бўлишди. Икки томон ўзаро келишиб, фотиҳа тўйни кўнгилдагидек ўтказишди. Хурсанд бўлган оила аъзолари катта тўйни Самарқанд шаҳридаги катта кошонада ўтказадиган бўлишди. Тўй куни ҳам белгиланди. Худди шу куни Аброр уйга жуда кеч қайтди. Фарзандини интизорлик билан кутиб ўтирган она ўғлининг асабий ҳолатда эканлигини, ниманидир яшираётганлигини сезиб, кўнгли нотинч бўлди. Ёки қиз билан жанжаллашиб қолдимикан. Йўғ-е, худо сақласин...
- Топган қизингизни йигити бор экан, энди дўстларимни олдида нима деган одам бўлдим, - дея тўсатдан бақириб юборди Аброр жаҳл аралаш...
Она қаттиқ изтиробда қолди. Ўзини тутолмай, йиғлаб юборди: Шундай кунлар ҳам бормиди менинг бошимда. Одамлар нима дейди энди. Шарманда бўлдик. У ўзига-ўзига гапирар, тепасида турган турмуш ўртоғи ва бошқа оила аъзолари ҳар қанча далда беришмасин, уларни эшитмасди.
Она ҳолсизланиб қолди. Аброр билан акаси онани кўтариб уйга киргизишди. Унинг лаблари ҳамон пичирлар, кўзларида ёш қотиб қолган эди.
Орадан кунлар ўтди, ойлар ўтди. Нозима хола тўшакдан қайтиб турмади. Аброр кейинчалик опаларининг қистови билан қўшни қизга уйланди. Келинчак қўли чаққонгина экан, елиб-югуриб рўзғор юмушларини бажарар, қайнонасининг соғайиб кетиши учун унга кечаю кундуз парвона эди. Қайнона ҳам келинидан миннатдор. Лекин тўшакда ётган Нозима холага на қувонч, на шодлик татийди.
Дурдона.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00