мутолаа ОТА УЙИ

У ҳар гал қишлоққа келганда ўзи туғилиб ўсган уйнинг ёнидан ўтар экан, деворларидан ушлаб тавоф этади. Ота-онасининг ҳақига дуо қилади. Сўнгра дарвозаси йўқ ҳовлисига қараб кўзларига беихтиёр ёш қалқиб келади. Болалигини, шу ҳовлида ўтган бахтли кунларини бирма-бир кўз ўнгидан ўтказади. Ҳув анави балхи тутни 7-синфда ўқиб юрган даврида ўз қўллари билан эккан эди. Ўша нозик ниҳол эндиликда улкан дарахтга айланибди. У дарахтни бор меҳри билан қучоқлагиси, дилдаги армонларини унга айтгиси келади. Ахир бу тут дарахти бутун бир оиласидан - ота-онаси, ука-сингиллари билан бирга яшаган даврларидан ёдгорлик эди.
Ҳар байрам, ҳар бир туғилган кун ота-онасининг хонадонида шоду хуррамлик билан ўтказилар, ҳамма бахтиёр эди. 10 нафар фарзанд бирин-кетин оила қуришди, алоҳида уйларга чиқишди. Ўзбек одатига кўра кенжа фарзанд ота-она ҳовлисида қолди. Йиллар ўтиб ҳар бир оила ўз фарзандлари, набиралари ташвиши билан овора бўлишиб, фақатгина тўй-маъракалардагина бир-бирини йўқлашадиган бўлишди. Кичик фарзанд эса ота-онасидан сўнг каттани ҳам, кичикни ҳам панд-насиҳатини олмади. На ўз уйига қаради, на фарзандлари тарбиясига қаради. Ҳаттоки, ота-онадан қолган кўпгина нарса-буюмларни сотиб юборди. Йилдан-йилга уйнинг файзи, шукуҳи йўқола бошлади...
У ота ҳовлисидан узоқлашар экан, унинг беғубор болалик даврларига, ота-онаси, ука-сингиллари билан яшаган аҳил оиласининг ҳаётига гувоҳ бўлган балхи тутига меҳр билан боқди. Ҳали бу дарахт юз йилларгача невараю чевараларга дуру гавҳар, ризқу рўз ва албатта меҳр-муҳаббат улашишига умид боғлади.
ДУРДОНА.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00