ҲАР СОҲАДАН БИР ШИНГИЛ Бир қайнови ичида гаплар

Назарига илмас асло,

Севишимни билмас Шаҳло!

Ҳаваскорнинг илк ижодидан).

"Дилбар келди, Дилбар!".

"Еврони еб кўрмабсиз, дунёга келмабсиз...".

(Бозорда ун сотувчининг мақтовидан).

"Бир кўрмасам туролмасман,

Ёнингга эса боролмасман!".

(15 суткага қамалган йигитнинг хиргойиси).

"Тўп Германияда!...".

(Футбол репортажидан).

"Қайнонамни бошига ит терисини қопладим!".

(Шатта келиннинг гапидан).

"Амирхоннинг каналига қўй!".

(Мухлис сўзидан).


   МАСАЛЛАР

Тикон ва елим

- Мен одамларга камерларини ямаб, савоб иш қиламан, - деди елим фахр билан.

- Мен камерларни тешмаганимда сен савоб иш қилолмасдинг, - деди тикон гердайиб.

  Оёқ ва кўз

- Мен туфайли кўрмаган жойларни кўряпсанлар,- деди оёқ мақтаниб.

- Бизлар йўл кўрсатмаганимизда қаёққа ҳам борардинг,- деди кўзлар.    

 ХАНДА

Ўқитувчи талабадан сўради:

- Хўш, энди Муқимий мураббаълари ҳақида бирор нарса дея оласизми?

 Саволдан ҳангу-манг бўлиб қолган талаба ажабланиб деди:

- Ие, бу қизиқ савол бўлди-ку, домлажон. Мен Муқимийни шеър ёзишини билардим. Аммо Мавлоно Муқимийнинг мураббосидан ҳеч татиб кўрмаган эканман...Илтимос, домлажон, бошқа савол берсангиз?!

ЛОФЛАР

Бир лофчи иккинчи лофчига мақтанибди:

- Уйимда бир беданани сақлайман, у дилимдагини билади. Агар уйимга меҳмон келса, шунақанги ажойиб сайрайдики, меҳмонларни сира зериктирмайди.

- Бе, шу ҳам беданими, оддий қушдан фарқи йўқ экан-ку?,- деди иккинчи лофчи ҳам бўш келмасдан. - Менинг беданамни бориб кўр, ҳайратдан ёқа ушлайсан. Қафасни ўзи очиб чиқади-да, тўғри бориб бошлиғимнинг деразаси ёнига қўнволиб, сайрагани-сайраган. 

Хўжайин билан анча яқин бўлиб қолдик. Энди шу баданамни хўжайинга совға қилсамми, деб турган эдим. Эрталаб туриб қарасам, қафас бўм-бўш. Ҳойна-ҳой тушунувчан беданам бугунги дам олиш кунида хўжайинни зериктирмаётган бўлса керак.

***

Полизчи лофчи шеригига мақтанди:

- Ўтган йил баҳорда томорқамга бир дона тарвуз уруғини эрмакка эккан эдим, бу ёғи жуда қизиқ бўлди. Катталиги нақд уйдек келади. Қишда бутун маҳалламиз билан тарвуз еб чиқдик. Баҳор яқинлашяпти ҳамки, ҳалигача адо қилолганимиз йўқ...

- Э, шу ҳам деҳқончилик бўптими! Буниси ҳолва экан,- дея гапни илиб кетди иккинчи лофчи. - Мен ўтган баҳорда тарвуз уруғи билан қовун уруғини қўшиб эккан эдим, бу ёғи жуда ғалати бўлди. Ярми тарвуз, ярми қовун. Ҳажми катталигидан томорқамга зўрға жойлашибди. Уйимизга келган меҳмонларнинг ҳам оғзи қулоғида. Хоҳлаган қовун, хоҳлаган тарвуз емоқда.

Мавзуга оид: