Турмуш чорраҳаларида АЁЛ МАКРИ

Турмуш ўртоғим масъул вазифада ишлайди. Иш жараёнида турли хил инсонлар билан мулоқотда бўлади. Телефонида эса иш юзасидан турли ёзишмалари бор. Табиийки, баъзида мен телефонидаги ёзишмаларни кўриб қоламан. 

Бир куни уй юмушларини қилиб юрсам, телефонига СМС келиб қолди. Қизиқишим устун келиб қарадим: "Сизни кўргим келди, бугун кўришамизми", деб ёзилган экан. Бу ёзувни ўқиб, ўзимни йўқотиб қўйдим. Шунақа жаҳлим чиқдики, ўша аёл олдимда бўлганида сочларини битталаб юлардим, асти қўяверасиз. Хўжайинимни олдига чиқиб катта жанжал қилмоқчи бўлдим. Шу пайти дугонам қўнғироқ қилиб қолса денг, унга дарҳол дардимни тўкиб солдим. Дугонам аввалига мени юпатган бўлди ва ҳозир эринг билан асло жанжаллашма, ақлингни ишлат, деди. - Ўша аёлнинг номерини ол. Сен ўзингни қўлга олиб, ҳеч кимга ҳеч нарсани сездирма. Эртага учрашамиз, деб хайрлашди.

Чуқур-чуқур нафас олиб ўзимни босиб олдим. Тонг отишини ухламасдан кутиб олдим. Эримни ишга кузатиб, дугонам билан учрашгани кетдим. Ўша аёлга дугонам қўнғироқ қилди, мен эса ҳаяжонда.

- Ассалому алайкум, опажон яхшимисиз? Мен грен карта офисидан қўнғироқ қиляпман. Сизга грен картадан биринчи пакет ютуғи чиққан, сиз билан кўришсак бўладими?

- Вой, ростданми? Раҳмат, ҳозир сизга манзил ташлайман, -деди. Аёл ташлаган манзилга бордик. Аёл бизни кутиб турарди. Олдига бордик, у хурсанд. 

- Сени онанг, ака-укаларинг борми,- дедим мен. - Агарда мени эримни тинч қўймасанг, сени шармандангни чиқараман, шуни хоҳлайсанми. Мени тушундинг-а? У гап нима ҳақида кетаётнанини дарҳол тушунган эди... Агар яна эримни атрофида ёки телефонида сени топсам... У ўзини оқлашга урина бошлади. Бу суҳбатимиз шу ерда қолсин, дедим қатъий.

Биз тўппа-тўғри салонга бордик, дугонам менга ўз тавсияларини берди ва уйига кетди. Мен эса чиройли бўлиб уйга қайтдим, кечки овқат учун чиройли дастурхон тузатдим-да, турмуш ўртоғимни кута бошладим. Турмуш  ўртоғимни гўёки ҳеч нарса бўлмагандек табассум билан кутиб олдим. У киши ҳайрон, сездимки, бугунги можародан хабар топган ва мени катта жанжал қилади, деб ўйлаган. Аҳмоқманми, ўткинчиларни деб, шундай турмуш ўртоғимдан айрилиб, болаларимни етим қилиб... 

Тонг отди яна эримнинг телефонига кўзим тушди. Қарамайман десам ҳам яна қарадим: "Мен хотинимни севаман. Тинч қўй", деган ёзув турарди. Кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Ўша "макрли" дугонамга раҳматлар айтдим.

  Амина Хуррамова.


Мавзуга оид: