Донорлик акцияси

“МЕН ДОНОРМАН” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Дунёда касаллик турлари ичида  камқонлик жуда кенг тарқалган. Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг чорак қисми анемиядан азият чекмоқда. Яхшиямки, аксарият ҳолларда гап касалликнинг енгил шакллари ҳақида боради, ваҳоланки улар баъзида соғлиғингизга ва кайфиятингизга таҳдид солиши мумкин. 

Инсоннинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ. Қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат. Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.

1 декабрь - “Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти туман ташкилоти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “Мен донорман” акцияси бўлиб ўтди. Ушбу хайрли акцияда кўнгилли ёшлар иштирок этиб, “Бир томчи қон битта ҳаёт демакдир” шиорига ўз ҳиссасини қўшишди.