Тиббиёт ходимларига қонунчиликда белгиланган имтиёзлар

Бугунги кунда  соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, ушбу касб эгалари учун муносиб меҳнат шароитини яратиш ва даромадини кўпайтириш бўйича кўплаб амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Коронавирус пандемияси сабабли шифокорларга нафақат давлат миқиёсида, балки жамиятда, ҳар бир фуқароларнинг эътибор ҳам янада ошди. Кейинги уч йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш бўйича 170 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, Президентимиз фармони билан 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳам тасдиқланди.
Айниқса, 2019 йилнинг 9 ноябрь куни тиббиёт ходимлари куни биринчи марта кенг миқёсда нишонланди ва биринчи марта бир гуруҳ соҳа фидойилари давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги соҳа тараққиётида янги даврни бошлаб берди.
Тиббиёт ходимларига бўлган юксак ишончнинг узвий давоми сифатида ҳамда улар томонидан коронавирусга қарши курашда кўрасатаётган жонбозликлари учун 2020 йилнинг 26 март куни Президент қарори билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар белгиланди.
Қарорга кўра коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қу-йидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:
*врач ходимларга, врач-лаборантларга - 25 миллион сўм;
*ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга -15 миллион сўм;
*кичик тиббиёт ходимларига - 10 миллион сўм;
*бошқа ходимларга - 5 миллион сўм.
Шунингдек, коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар бериладиган бўлди.
«Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида ҳам қатор рағбатлантириш чоралари назарда тутилган. Жумладан, ушбу ҳужжатга кўра меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги шароитлари учун - 15  фоиздан 50 фоизгача; меҳнатнинг оғир шароитлари учун - 40 фоиздан 75 фоизгача меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширган ҳолда қўлланилиши белгиланди.
Бунда улар учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа устамалар сақланиб қолади. 
Бундан ташқари, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 2021 йил давомида 100 та қишлоқ врачлик пункти ва 24 та оилавий поликлиника ташкил этилиши белгиланди.
Коронавирус пандемияси сабабли шифокорларга нафақат давлат миқёсида, балки жамиятда, ҳар бир фуқароларнинг эътибор ҳам янада ошди. Кейинги уч йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш бўйича 170 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, Президентимиз Фармони билан 2019 - 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳам тасдиқланди.
Айниқса, 2019 йилнинг 9 ноябрь куни тиббиёт ходимлари куни биринчи марта кенг миқёсда нишонланиши ва биринчи марта бир гуруҳ соҳа фидойилари давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги соҳа тараққиётида янги даврни бошлаб берди.
2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6010-сонли Президент Фармонида 2021 йилдан бошлаб чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун "Қишлоқ шифокори" дастури жорий қилиниши, бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилиши, улар хизмат уйи билан таъминланиши ёки ижара тўлови компенсация қилиниши белгиланди.
Ҳозирги кунда тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, касб даражаси ва малакасини узлуксиз ошириб боришлари учун рағбатлантирувчи тизимни янада такомиллаштириш ҳам асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
А.КУЙЛАНОВ,
туман адлия бўлими етакчи
 маслаҳатчиси. 
Мавзуга оид:
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:18
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:10