ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИ БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРИГА ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 7-Галаравот, 23-Кумушкент ва 26-Навоий сайлов округларида депутатлик ўрни бўшаб қолганлиги сабабли Ўзбекистон сиёсий партиялари томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига тавсия этилган номзодлар ҳақидаги ҳужжат ва маълумотларни ўрганиб, Ўзбекистон сайлов кодексининг 20, 90, 91, 92-моддаларига биноан туман сайлов комиссияси
Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:
1. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши бўшаб қолган ўринларига депутатликка тавсия этилган номзодлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин ва амалдаги тартиб бўйича сайлов бюллетенларига киритилсин.
2. Туман сайлов комиссиясининг мазкур қарори мазмуни сиёсий партиялар туман Кенгашларига маълум қилинсин ва маҳаллий матбуотда ёритилсин.
3. Сайлов комиссиясининг ушбу қарори ижросини таъминлаш комиссия котиби Д.Мавлонов зиммасига юклатилсин.
Туман сайлов 
комиссияси раиси:         М.Мусаев.
Туман сайлов комиссиясининг
 2021 йил 3 июндаги 6-сонли қарорига илова
Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига депутатликка номзод этиб рўйхатга олинган фуқаролар РЎЙХАТИ
7- Галаравот сайлов округи
Ортиқов Обид Қудратович - туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Янгиқўрғон «Тез тиббий ёрдам» бўлими навбатчи шифокори, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан.
Эргашев Шуҳрат Фарҳодович - туман фермер ҳўжаликлари ҳисобчиси, Ўзбекистон Экологик партиясидан.
Қаршиева Эркиной Ашуровна - 4-умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан.
23- Кумушкент сайлов округи
Алланов Зафар Маҳмудович - ЎзМТДП Самарқанд вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони Ёшлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан.
Исломов Дониёр Мардонқулович - 33-умумтаълим мактаби директори,     Ўзбекистон Экологик партиясидан.
Раббанақулов Рустамхон Мирахмедхонович - туман халқ таълими марказлашган ҳисобхона моддий бойликларни рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш бўлими бош мутахассиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон-Либерал демократик партиясидан.
26- Навоий сайлов округи
Абдусаломов Ниёзхон Каримхон ўғли - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби.    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон-Либерал демократик партиясидан.
Тўхтамишев Алишер Тиркашевич - 39-умумтаълим мактаби директори,     Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан.
Қосимов Тоҳиржон Абдуллаевич - 25-умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан.