Ака-ука курашчилар

МАҚСАДЛАРИ - ТОКИО ОЛИМПИАДАСИДА ҒОЛИБ ЧИҚИШ

Юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари Нанькин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари совриндори Илҳом Баҳромов ҳамда уч карра Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати сов-риндори Ислом Баҳро-мовларни жаҳон ареналарида қўлга киритган юксак натижалари билан фахр ва ғурурга тўламиз. 

Ҳозирги вақтда ўзла-рининг бор имконият ва куч-ғайратларини Ўзбекистон чемпионатига қаратган бу ака-ука курашчилар тинимсиз машғулотлар билан банд. Яқинда туманимизда кўтаринки руҳда бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусидаги тарғибот тадбирларида ҳам улар фаол иштирок этиб, улкан муваффаққият сирлари ҳақида сўзлаб беришди. Ака-ука Баҳромовлар ўзларининг спортга кириб келишида амакиси Исроил Баҳромовнинг ҳиссаси катта эканлигини тилга олишади. Бу инсон уларни ёшлик чоғлариданоқ юнон-рум кураши залига етаклаб борганда ака-ука спортчилар  Ўрол Зиёев, кейинчалик Ҳаким Ҳакимовлардан кураш сирларини ўзлаштирган ва аста-секинлик билан кураш майдонларига кириб кела бошлаган. Улардаги курашга бўлган иштиёқ, устозлари берган ўгитлари, қолаверса, метиндик ирода ва тинимсиз машғу-лотлар ўз натижала-рини бериб, навбатма-навбат жаҳон ареналарида ғолиблик шоҳсупаларини забт эта бошлашди. 

Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритишни мақсад қилишган ака-ука Ислом ва Илҳом Баҳромовларга 2021 йилда ўтказиладиган энг нуфузли мусобақада қатнашиб, Олимпиада чемпиони бўлиш йўлида омад тилаймиз.