🏆 78 ЁШДА ҲАМ МАРРА САРИ! БУРҲОН БОБО — ХАЛҚАРО МАРАФОН ҒОЛИБИ!
Спорт ёш танламайди. Буни Самарқанд шаҳрида 7–8 ноябрь кунлари бўлиб ўтган халқаро югуриш марафонида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган 78 ёшли оқдарёлик Бурҳон бобо Умиров яна бир бор исботлади.Эътиборлиси, Бурҳон бобо спортни соғлом ва мазмунли ҳаёт тарзининг ажралмас қисми деб билади. У киши югуриш, шахмат ва шашка мусобақаларида мунтазам иштирок этиб, муносиб натижаларга эришиб келмоқда.
Бурҳон бобонинг ушбу ғалабаси нафақат шахсий ютуқ, балки ёш авлод учун ҳам ибрат намунасидир. Зеро, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва марра сари интилиш учун ёш тўсиқ бўлолмайди.
Ғолибни самимий муборакбод этамиз! Янги марралар ва зафарлар ҳамиша ёр бўлсин!
Мавзуга оид:









