Ўқувчи ҳаётида ота-онанинг ўрни

Тобора ривожланиб бораётган жамиятда яшаб, меҳнат қилар эканмиз, ўзимиз таълим олган, илк саводимиз чиққан улуғ даргоҳ - мактаб ҳаётимизнинг бир бўлаги сифатида ҳамиша кўз ўнгимизда гавдаланиб тураверади. Илк бор "Алифбе"ни ўргатган, 
қўлимизга қалам тутқазиб ёзувни ўргатган биринчи устозимиз ва барча устозларимиз, бизни бир гўдак боладан жамиятга 
керакли инсонга, шахсга айланишимизда ўзларининг барча меҳр-муҳаббатини бахшида этган меҳри дарё ўқитувчиларимиз олдида бир умр қарздормиз. Мен ҳам ана шундай устозларим 
билан фахрланаман, ғурурланаман ва улар билан бир таълим масканида фаолият олиб боришнинг ўзи бир бахт, ўзи бир 
масъулият. Ўзим ҳам мактабда психолог вазифасида ишлар эканман, ўқитувчи-муаллимларимизни сабр-тоқатларига қойилқолмай иложим йўқ. Ахир ўйлаб кўринг,  400 -500, 800-1000 ва ундан зиёд контингентга эга мактаблар бор. Мактабларда ҳар чорак якуни билан ўқувчиларни чорак
давомида дарсларини ўзлаштиришлари, давомати, болаларнинг тартиб-интизоми тўғрисида ота-оналар йиғилишлари ўтказилади. Бундай йиғилиш, тадбирларни ташкил этишда мактаб раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари жонбозлик кўрсатишади. Мени ҳайратга соладиган нарса,
мана шундай тадбирларга фарзандини тақдирига бефарқ бўлмаган ота-оналар фаол иштирок этишади. Лекин минг афсуски, фарзандининг ўқиши, тартиб-интзоми билан умуман қизиқмаган, 
лоқайд ота-оналар ҳам кўпчиликни ташкил этади. 
Мактабнинг юқори синф ўқувчилари орасида айниқса, 7-11 синфлар иштирокида турли хил баҳсли ҳолатлар юзага келиб туради. Мана шундай ҳолатларда биринчи ўринда ота-оналар югуриб мактабга келишади, боласини оқлашади. Ваҳоланки, боланинг тақдири билан доимий равишда шуғулланиш
керак. Қачонки, бир кўнгилсизликни бошлаб, унинг ортидан оила катталари югуришга тўғри келмасидан илгарироқ 
фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг, ҳурматли ота-оналар. 
Маъруф Ашуров,
5-мактаб амалиётчи психологи.