"МАТЕМАТИКА ВА ҲАЁТ" "Таълим-бу фактларни ўргатиш эмас, балки ақлни фикрлашга ўргатишдир". Алберт Эйнштейн.

Туман ММТБга қарашли 40-умумий ўрта таълим мактабида математика ва информатика услубий бирлашмаси томонидан    "Математика ва ҳаёт" мавзусида фанлар интеграциялашуви мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда: "Технология дарсларида математика фанининг ўрни" мавзусида технология фани ўқитувчиси Феруза Махсу-дова, "Бошланғиш синфларда баъзи математик масалаларнинг ечими" мавзусида бошланғич синф ўқитувчиси Хуршида Ҳафизова, "Тезликка оид масалаларни ечиш" мавзусида математика фани ўқитувчиси Зарина Толибова, "Кимё масалаларини ишлашда математика" мавзусида кимё фани ўқитувчиси Фаррух Ҳалимов, "Шамол гули" мавзусини ўқитишда координаталар усули" мавзусида география фани ўқитувчиси Озода Қаршиева, "Ҳаётий масалаларни ечишда математикадан фойдаланиш" мавзусида математика фани ўқитувчиси Юлдуз Абдусаидовалар маъруза қилдилар.
Семинарни математика ва информатика услубий бирлашма раҳбари Марҳамат Диёрова  олиб борди. 
Семинарда барча фан услубий бирлашма аъзолари ҳамда ўқитувчилар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Семинар баҳс-мунозараларга бой бўлди. Айниқса, Финландия таълими услубларидан "Бармоқ сеҳри" услубидан фойдаланиб, таълимда баъзи муаммоли ҳолатлардан чиқиш каби тест топшириқларини ўқитувчилар қизиқиб бажардилар.
Семинар қизиқарли ва мароқли ўтди. Семинар сўнгида мактаб директори Д.Самиев, ЎТИБДЎ  З.Муродова,   Ж.Ҳамроевлар мактабдаги барча фан услубий бирлашмалари ҳам шундай семинарлар ташкил қилиши лозимлигини айтиб ўтишди. Семинар ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди.
Махқулой МАҲМУДОВА,
40-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.