«ДУЭЛ»ДА ҚАТНАШГАНИМДАН МАМНУНМАН

- "Бу дуэл ўлдирадиган эмас, тирилтирадиган, янги-янги адабиёт вакилларини топадиган дуэл бўлди", - дейди танлов ташкилотчиси Меҳриноз Aббосова.
Ҳақиқатан ҳам вилоятлардан борган ёшларга Дўрмон ижод уйида барча қулайликлар яратиб берилди, улар шу ерда яшаб, ўзаро фикр алмашдилар, машҳур ёзувчи шоирлар иштирокида шеърхонлик кечалари, носирлар йиғинлари ўтказилди. Финал эса ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Даврадаги шоирларнинг шеърлари Шуҳрат Дарё, Бахтиёр Раҳмонов, Шербек Шодиев ва бошқа санъаткорлар ижросида янгради, барча жўр бўлиб куйлади. Умуман олганда, ўзгача адабий муҳит, ажойиб дўстлар, устозлардан маҳорат дарслари олган ёшларда бу танлов жуда катта таассурот қолдирди.
Мен ҳам ушбу нуфузли танловда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилмасам-да Навоий Давлат педагогика институтининг талабаси сифатида ярим финал босқичида қатнашганимдан ўзимни бахтиёр ҳисоблайман. Айниқса, ўзбек адабиётининг йирик намоёндалари бўлган Aбдулла Орипов ва Зулфияхонимнинг уй музейига борганлигимиз бизда катта таассурот қолдирди. Дўрмонда кўп ёзувчи шоирлар, таржимонлар билан учрашдик, суҳбатини, маслаҳатларини олдик. Наср йўналишида Назар Эшонқул бош ҳакам бўлди, ишларимни яхши баҳолади, ўзбек насри ҳақида анча суҳбат қилдик ва у кишининг шахсан ўзи биз ёш ижодкорларга 5 миллион сўм пул мукофотини топширар экан, ижоддан тўхтаб қолмаслигимизни алоҳида таъкидладилар.
Озодахон Ўроқова,
8-мактабнинг ижодий маданий
масалалар бўйича тарғиботчиси,
танлов иштирокчиси.
Мавзуга оид:

Ёшлар сиёсати
- 10 апр, 07:34

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Танлов ва ғолиблар
- 16 янв, 18:18