ҚАЛБИМИЗДА ҲАМИША БАРҲАЁТСИЗ

Ана шундай тарихий онларда ўзининг бутун умрини туманимиз тараққиётига ўзининг самарали меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшган қалби дарё устоз, меҳрибон ота Раббим Умрқуловнинг номини алоҳида тилга олиш жоиз. Р.Умрқулов туман ҳокимлиги, туман халқ таълими соҳаларида қатор йиллар самарали фаолият кўрсатди. Ишдан бўш вақтларида ижод билан шуғулланди. Минг афсуски, ҳар йили май ойи келса у кишининг бизни бевақт ташлаб кетганлиги, 1996 йил 25 май куни оламдан ўтганлиги қалбимизни ўртайди. Агар отажоним тирик бўлганида ҳозир 83 ёшни қаршилаган бўлар эди. Отам Раббим Умрқуловнинг қисқа, лекин эзгу мақсадларга йўғрилган ҳаёт йўлини ёзса, бир достон бўлади. Бугунги кунда отамнинг сермазмун ҳаёт йўли биз фарзандлари ва набиралари учун ибрат мактаби, қолверса, ҳаётимизни ёритиб тургувчи китоб зарварақларидек бир умрлик муқаддас хотира, ҳаётимиз гултожи бўлиб қолаверади.
Қалбимизда ҳамиша барҳаётсиз, азиз отажон!
Дилафрўз УМРҚУЛОВА,
9-мактаб ўқитувчиси.
ОҚДАРЁМ
Зарафшонни шўх ўғлисан, Оқдарём,
Истиқлол ва нурга тўлган Оқдарём.
Деҳқонларни бахтин берган Оқдарём,
Шарбатингдан ҳаёт кулган Оқдарём.
Номинг билан аталмишдир туманим,
Сенинг билан гуллаб-яшнайди
борим.
Сенинг билан мен топганман ўз
бахтим,
Бахтиёрлик ҳадя этган Оқдарём.
Аср бўйи сувингдан ичиб такрор,
Дала-боғни яшнатгансан неча бор.
Кенг бағрингдан аримасин ҳеч баҳор,
Бахт-иқболинг чароғондир Оқдарём.
Илҳом олур шоиру, алломалар,
Бахтин топди лабзи ҳалол инсонлар.
Истиқлол-ла гулга тўлди далалар,
ўазалларга тўлиб тошган Оқдарём.
Раббим УМРҚУЛОВ.1995 йил.
Мавзуга оид:

ЖАНГДА ҲАМ, ҲАЁТДА ҲАМ ЖАСОРАТЛИ ЭДИ
- 19 май, 12:06

ИНСОН АЗИЗ - ХОТИРА МУҚАДДАС
- 06 май, 12:14

Оқдарё соҳиллари ёрдамга муҳтож
- 24 фев, 09:57

Муқаддас аёл
- 11 мар, 15:06

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37