Қонунуний мулкчилик.

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ!

Ҳурматли фуқаролар! ўзингизга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишга шошилинг. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1060 ва 535-сонли ҳамда 370-сонли  қарорлари асосида ўзингизда мавжуд ҳужжатлар асосида кўчмас мулкингизни расмийлаштиришга,  қонун 

ҳужжатларига асосланиб давлат рўйхатидан ўтказишга ҳаракат  қилинг. Солиқ базасини тўғри шакллантиришга ҳамда давлат кадастри ягона тизимини яратишга ўз ҳиссангизни  қўшинг. Президентимиз томонидан 

чиқарилаётган  қарор ва  қонунларни ҳурмат  қилинг. 

Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга, коррупцияни олдини олишга ҳамда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни тўлақонли бўлиши учун ҳаракат  қилинг.

Тасаввур  қилинг, кўчмас мулкингизни кадастр йиғма  жилди шакллантирилиб, давлат рўйхатидан ўтказдингиз, сиз учун бу ажойиб  қулайлик уй кадастр рақамингизни барча коммунал хизматлар ва солиқ хизматларига 

боғладингиз. Бу эса уйингизда ўтириб тўловларингизни онлайн бошқариш  қулайлигини яратади. Идорама идора сарсонгарчиликдан  қутиласиз, ёлғон маълумотларга чек  қўясиз, ҳатто чет элдан туриб ўз кўчмас мулкингиз 

тўғрисида барча маълумотларга эга бўласиз.


Вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман бўлими.

Мавзуга оид:
Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳаёт

  • 27 ноя, 13:46
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07