Расмий муносабат
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 3 декабрь куни “OQDARYO OVOZI” газетасида “Лойишда светофор қачон қайта қурилади?” сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинган эди.
Ҳолат юзасидан “Каттақўрғон йўл қуриш-таъмирлаш” МЧЖ томонидан берилган маълумотларга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфра-тузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Каттақўрғон йўл қуриш-таъмирлаш” МЧЖ томонидан Оқдарё туманидаги умумий фойдаланишдаги 4Р-58а “Лойиш шаҳрига кириш” (Амир Темур кўчаси) автомобиль йўлининг 0-6 км қисмида реконструкция қилиш объектида қурилиш ишлари босқичма-босқич давом этиб келаётган бўлиб, йўл қопламасининг устки қатлами ётқизилгандан сўнг Лойиш шаҳарчасининг Амир Темур кўчаси 2,9-км, 3,6-км ва 4,1-км оралиқларида ҳаракатни тартибга солувчи чироқлар (светофорлар) ўрнатилади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.