Савол-жавоб

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

- Терговчи томонидан фуқаро неча соатгача сўроқ қилиниши мумкин?

Носир Алиев,

Наврўз маҳалласи.

- Жиноят процессуал кодексининг 107-моддасида сўроқнинг давом этиш вақти белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра сўроқнинг умумий давом этиш вақти бир кунда саккиз соатдан ошмаслиги лозим. Дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган бир соат танаффус ҳисобга кирмайди.

- Бировнинг номидан ариза ёзиш мумкинми?

- "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар вакиллар орқали мурожаат қилишлари мумкин.

қонуннинг 16-моддасига асосан, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек, бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ҳақли. Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

Фақат бунда мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларни ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Зеро, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда мурожаат кўрилмай қолдирилади.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг 20-моддаси.

Саволларга ҳуқуқшунос 

Шавкат ҚУРБОНОВ жавоб берди.

Шахсий фикр

КАФОЛАТ БОРМИ?

Энергетика вазирлигидаги каттаконлар 2021 йилнинг бошидан бошлаб истеъмолчилар токнинг ҳақини олдиндан тўлаб  беришлари шарт эканлигини айтишмоқда. Ҳозирги кунларда ҳам ташкилотлар ва аҳоли томонидан электр энергияси учун пул олдиндан тўлаб берилмоқда. Аммо электр токи мунтазам бериб борилмаяпти. Сабабини сўрасангиз баҳона кўп. Жуда сўриштираверсангиз, узр шундоқ бўлиб қолди дейишади.

Пойтахтда шинам хоналарда қишнинг изғиринли совуғини билмай, халққа электр токи беришни ташкил қилаётган  жаноб раҳбарлар! Халқ электр пулини     айтган пайтингизда тўлаётганига ишонамиз. Аммо мутасаддилар токни мунтазам таъминлашларига  кафолат бера оласизларми?

ЖЎШҚИН.

Мавзуга оид:
Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳаёт

  • 27 ноя, 13:46