депутат ва ҳаёт

Депутатлар фаолиятидан



МУРОЖААТНОМА ОЛҒА УНДАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида белгилаб берган вазифаларнинг депутатлар фаолиятидаги ўрни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг Мудофаа ва Хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси, депутат Фарҳод Эҳсонович Боқиев  2021 йил 12 январь куни  ўтказилган Оқдарё туман Кенгашининг ХХII  сессиясида сўзга чиқди. Мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг ривожланиши, аҳолининг яшаш шароитлари, мамлакат тараққиётини белгилаб бераётган муҳим масалалар юзасидан депутатлар билан фикрлашди.      

Мурожаат борасида таъкидланган мамлакатимиздаги "17 млн. аёлларнинг орзуларини руёбга чиқарамиз"-  дейилган истаклар, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни  мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш ва бир йиллик мажбурий  бепул мактабгача  тайёрлаш, 15 ёшгача бўлган болаларимизни камқонлик касаллигини олдини олиш мақсадида бепул дори- дармонлар билан таъминлаш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг сонини кўпайтириш, бюджет ходимларининг 2021 феврал ойидан маошлари ва талабаларнинг степендияларини 10 % га оширилиши масалаларининг кўзда тутилганлиги таъкидланди. 

Сессия қарорига асосан, депутатларнинг иш режалари тузилиб, 2021 йил 15 январдан бошлаб, депутатларимиз ўзларига тегишли ҳудудларга чиқиб, Президентимиз Мурожаатларининг аҳамияти ва халқимизнинг ушбу мурожаатномага муносабатлари ҳамда қўшимча фикр-мулоҳазаларини ўрганиб чиқмоқдалар. 

Фароғат ШАРИПОВА,

туман Кенгаши депутати
Мавзуга оид:
Саломатлик

Саломатлик

  • 21 янв, 14:51
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07