Ташаббускорлар

ФЕРМЕР ТАШАББУС 

КЎРСАТДИ

"Гулистон" ММТП ҳудудидаги "Искандар Қорабоев" номли  фермер хўжалигининг раиси Амин Искандаров уста деҳқон, ташаббускор, фидойи инсонлардан бири. Кўп йиллардан буён у бошлиқ жамоа  давлатга пахта, ғалла, пилла сотиш режаларини ошириб бажариб келмоқда.  Даромад  ҳам шунга яраша бўлмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фидойи фермер  маҳалла худудидаги мактабларда ўтказилаётган турли тадбирларга ҳомийлик ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек,  кам таъминланган оилаларга ҳам моддий ёрдам бераётганлиги эътирофга лойиқдир.

Яқинда Амин фермер     хайрли ишга қўл урди. У Янгикент  қишлоғидан ўалаба қишлоғигача бўлган икки километр масофадаги доим чанг, лой бўлиб  ётадиган йўлга тош ётқизиб берди.  Барча сарф-харажатлар фермер ҳисобидан амалга оширилди.

- Очиғини айтганда, бу йўлни таъмирлашни олдиндан мақсад қилиб қўйгандим, - деди Амин Искандаров. - Бу борада туман йўл қурилиши корхонаси раҳбарларининг хизмати салмоқли бўлди. Улар техника томонидан катта ёрдам беришди. Ахир халқимизга хизмат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз-ку!

 Бир сўз билан айтганда, кўплаб савоб ишларни амалга ошираётган фермер одамларнинг олқишига сазовор бўлмоқда.


Ўз мухбиримиз.


Мавзуга оид:
Адабиёт

Адабиёт

  • 27 ноя, 14:01