таълим муаммолари

ЎҚУВЧИ ДАРС ПАЙТИДА 

РЕПЕТИТОРГА БОРИШИ

 МУМКИНМИ?

Бир танишим: - "Ўғлим олий ўқув юртига ўқишга киришга тайёрланаяпти. Ҳар куни эрталабдан репетиторга бораяпти", - деди. 

- Ўғлингиз, мактабда ўқимайдими?

- Ўқийди, аммо дарслардан кўнгли тўлмаяпти-да.

- Дарс пайти мактабда  бўлиши керак эмасми?

- Айтганингиз тўғри, дарсда бўлиши керак. Гаплашиб йўлини қилдик-да.

Очиғини айтсам, танишимнинг бу гапларига ажабланмадим. Чунки  айрим ота-оналар томонидан  ўтган йиллар  давомида  мактабдан  масъуллар билан гаплашиб, улар билан келишиб фарзандларини репетиторга беришаётганликларини эшитгандим. Сир эмаски, кейинги йилларда ёшларимизнинг олий маълумотли бўлишга  интилишлари кучайди. Бу яхши албатта. Аммо мактабда  дарсга қатнашиши лозим бўлган ўқувчи айни шу дамларда репетиторда бўлиши қанчалик тўғри ва адолатли? Туман халқ таълими бўлими ва мактабларнинг раҳбарлари бу масалага ўз эътиборларини қаратишлари лозим. Чунки  қатъий интизом ютуқлар калити эканлигини асло унутмаслик керак.

ЖЎШҚИН.

Мавзуга оид: