Тадбиркор ёшлар

ТАДБИРКОР - ЁШЛАРГА 

МАДАДКОР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ташкил этиш, "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида туманда ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини кенгайтириш, шу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек 2021 йилнинг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан туманидаги Давлат хизматлари марказида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-курси ташкил этилди.

Яқинда ушбу ўқув-курсларини тамомлаган ёшларга ўз тадбиркорликларини бошлашда имтиёзли кредит олишлари учун сертификатлар тақдим этилди.


Мавзуга оид: