Табиркорга яна бир тадбир

ҲОКИМ ТАДБИРКОРГА 

"ШАРТ" ҚЎЙДИ

Оқдарё туман 1-сектор ҳудудида жойлашган "Пичоқчи" маҳалласи Тўртайғир қишлоғида яшовчи ёш тадбиркор Баҳодир Эргашев ўз хонадонида "OK FABPIC" хусусий корхонасини ташкил этиб, автомобиль ўриндиқлари учун жилд (чехол) тайёрлаш фаолияти билан шуғулланмоқда. Мазкур корхонада 21 нафар хотин-қизлар тикувчилик қилиб, ҳар бири ойига 750     мингдан 1 миллион сўмгача иш ҳақи олишмоқда.

Туман ҳокими Н.Сулаймонов корхонанинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Туман раҳбари тадбиркорнинг муаммоларини ўрганар экан, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш учун кредит масалаларида кўмак бериш билан бир қаторда, ҳокимлик томонидан ёрдам тариқасида 10 та тикув машинаси бепул берилишини ва бунинг учун тадбиркор ҳам яна 10 та иш ўрни яратиб, маҳалладаги 10 нафар ишсиз ёшлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш шартини қўйди.


Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07