Навоийни ўрганамиз

НАВОИЙ СИЙМОСИГА ТАЪЗИМ

Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан 34-умумтаълим мактабида  навоийхонлик тадбири кенг миқёсда байрамона нишонланди. Тадбирда 7-11 синф ўқувчилари фаол иштирок этишиб, Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар келтиришди. Айниқса, ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган "Навоий ва Гули" монологи, "Навоий ва Ґусайн Бойқаро", "Навоий ва устози Лутфий" тимсолидаги кичик саҳна кўринишлари Рушана Собиржонова, Нодир Маҳмудов, Ёқуб Маҳмудов, Хондамир Холиқов, Диёр Эркинов, Муниса Сафарова, Малика Ґазратқулова, Алибек Баҳриддинов, Шоҳрузбек Баҳриддиновлар томонидан моҳирона ижро этилди. 

Шунингдек, тадбирда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан Алишер Навоийнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, ёшларни юксак маънавиятли, теран тафаккурли инсонлар этиб тарбиялашда буюк мутафаккир ижодининг аҳамияти хусусида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Моҳигул МУРОДОВА,

                                           34-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.


Мавзуга оид:
Навоийхонлик

Навоийхонлик

  • 11 фев, 21:38
Бобурхонлик

Бобурхонлик

  • 11 фев, 21:36
Навоий гулшани

Навоий гулшани

  • 11 фев, 20:59
Навоийхонлик

Навоийхонлик

  • 11 фев, 20:58