Навоийхонлик

"МАНГУ НАЗМ ГУЛШАНИ

 СЎНМАС"

Туман Ахборот-кутубхона марказида буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Навоий ёди ила яшаймиз мудом" рукни остида "Мангу назм гулшани сўнмас" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари, туман маданият маркази ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирни ХТБ услубчиси Фарҳод Рўзиев, 45-ИДУМ она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Юлдуз Нарзуллаевалар моҳирлик билан олиб боришди. 45-ИДУМ мусиқа ўқитувчиси Ҳулкар Раббимова раҳбарлигидаги раққоса қизларнинг бадиий чиқишлари, 53-мактаб ўқувчиси Камронбек Толибжонов томонидан Навоийнинг "Қора кўзим", "Гулистоним" ғазаллари моҳирона ижро этилди. Шунингдек, 55-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Назокат Абдураҳимова раҳбарлигидаги "Ёш адабиётчилар" тўгараги ўқувчилари шоир қаламига мансуб ғазал ва рубоийларидан намуналар айтишиб, саҳна кўринишлари намойиш этишди.

Тадбир сўнгида 45-ИДУМ она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ю.Нарзуллаева Алишер Навоий ижоди ҳақида фикр-мулоҳазалар юритиб, шоирнинг ғазаллари юзасидан тадбир иштирокчиларини баҳс-мунозарага таклиф этди. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари Абдувоҳид Алимов ва Баҳора Икматовалар томонидан саҳналаштирилган "Навоий ва Гули" монологи ҳам тадбир иштирокчилари томонидан мамнунлик билан кутиб олинди.

  Ўз мухбиримиз.


Мавзуга оид: