Кўчалар...яна кўчалар
ЙЎЛГА КИМ ЭЪТИБОР БЕРАДИ?
Бобур маҳалласи Муллақўрғон қишлоғининг ички йўллари бугунги кунда жуда аянчли ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги аҳолининг қатъий эътирозига сабаб бўлмоқда. Айниқса, куз-қиш фаслидаги ёғингарчилик туфайли қишлоқ аҳли, айниқса мактабга қатнайдиган фарзандлар ниҳоятда қийналишмоқда.
- Қишлоқ фаоллари билан бир неча марта йўлларни обод қилиш масаласида туман мутасаддиларига мурожаат қилдик, аммо натижадан дарак йўқ, - дейди 28-мактаб ўқитувчиси, шу қишлоқ фуқароси Шерали Қаюмов. - Айниқса, бугунги қор, ёмғирли кунларда мактабга қатнайдиган фарзандларимиз жуда қийналишмоқда. Ахир бундай ҳолатга қачонгача тоқат қилиш мумкин? Дардимизни эндиликда кимга айтишни билмай ҳайронмиз.
Муллақўрғон қишлоғининг бу ички йўлларида пиёдалар билан бир қаторда транспорт воситалари ҳам турли муаммоларга дуч келмоқда. Биз тегишли ташкилот мутасаддиларидан бу манзарага изоҳ беришларини сўраб қоламиз.
С.ИБРАГИМОВ.

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07