8-март тарихини биласизми?

АЙЁМ ТАРИХИДАН

Яқинда нишонланган 8 март байрамининг пайдо бўлиши борасида икки хил талқин бор. Уларнинг бирига кўра, 1910 йилда Копентагендаги Халқаро аёллар конференциясида Клара Цеткин исмли аёл кун тартибига йилнинг бир кунини танлаб, шу кунда бутун жамият эътиборини аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий тенг ҳуқуқлилик масалаларига қаратишга чақиради. Бу кун сифатида 8 март санаси танланади. Савол туғилади, нимага айнан 8 март?! Чунки, 1857 йилнинг 8 мартида Нью-Йоркда текстилчи аёллар томонидан "Бўш кострюлкалар марши" ўтказилган ваш у ном билан тарихга муҳрланган.

Аёллар байрами айнан 8 март куни нишонланишининг иккинчи талқини ҳам мавжуд. Афсоналарга кўра, форс шоҳи Киркс севиб қолган Эсфирь исмли қиз ўзининг мафтункорлигидан фойдаланиб, яҳудий халқининг қириб ташланишини олдини олади. Бу яҳудий календарига 13 Адар кунида содир бўлган ва бу кунни Пурим байрами сифатида нишонлай бошлашган. Яҳудий календари бўйича Пурим байрами 1910 йил 8 мартга тўғри келган ва Клара Цеткин айнан шу кунда аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиши масаласини ўртага ташлайди.

8 март санаси "Халқаро хотин-қизлар куни" сифатида расмий мақомини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорига кўра, 1975 йилда қўлга киритган. Гарчи мазкур байрам халқаро ҳисоблансада, дунёнинг барча давлатларида нишонланмайди, баъзи давлатларда эса иш куни деб белгиланган.

Масалан, Германия ва Польшада 8 март дам олиш куни эмас ва социалистик илдизларга эга ҳисобланади. Германияда, худди Франциядагидек бу сана "Оналар куни" сифатида май   ойида нишонланади.

Руқия НОРМЎМИНОВА,

Сўғончи маҳалласида яшовчи халқ таълими фахрийси.

Мавзуга оид: