ИИБ раҳбари мусиқа мактабида
ВИЛОЯТ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Яқинда тумандаги 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Раҳмонов билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда ёшларнинг муаммолари юзасидан мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат рўйхатга олинган ҳолда тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, тадбир давомида 16 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларга шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган идентификация ID-картаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид: