Қишлоқ хўжалиги

ТАШАББУСКОР ФЕРМЕР ИБРАТИ

Алишер Навоий номли МТП ҳудудидаги  "РОС Чайкал" фермер хўжалиги аъзолари ҳар йили пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил йиғиштириб қувончли ютуқларга эришмоқдалар. Албатта бунда фермер хўжалигининг раҳбари, тажрибали деҳқон Сулаймон Рустамовнинг хизматлари эътиборга лойиқ. Чунки мавжуд майдонлардаги экинлардан юқори ҳосил олиш учун у ўзининг кўп йиллик тажрибасини ишга солиб ютуқларга кенг йўл очмоқда. 

Жорий йилда ҳам у раҳбарлик қилаётган миришкорлар мавжуд 64 гектар майдондаги ғалла экинларини агротехника талаблари даражасида парвариш қилишаётганлиги туфайли экинлар кун сайин кўкка бўй чўзмоқда. Мақсадлари ҳар гектар ердан олинадиган ҳосил салмоғини 60 центнерга етказиш.

Суратда: Фермер хўжалигининг раиси, тажрибали деҳқон Сулаймон Рустамовни ғаллазорда

 кўриб турибсиз.

Суратни Суннатилло Ибрагимов олган.


Мавзуга оид: