Санъатга шайдо ёшлар.

“Беш муҳим ташаббус”нинг ташаббускори

"ТАСАННО" ОЛҚИШ ОЛМОҚДА

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларнинг буш вактини мазмунли ташкил этиш бўйича маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ижроси 27-умумтаьлим мактабида хам яккол намунасини куриш мумкин. Мактабда 14 йилдан буён фаолият курсатиб келаётган "Тасанно" ракс дастаси Республика миқёсидаги қатор кўрик-танловда мувафаққиятли иштирок этиб келади.  “Беш муҳим ташаббус”нинг биринчиси яьни, мусика йуналиши бўйича ўқувчиларни буш вактлари мазмунли ўтаётир.

 Бу ерда мусиқа тўгараги ташкил этилган бўлиб, унинг фаолиятини алоҳида тилга олиш ўринлидир. Чунки, тўгарак раҳбари, мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Комила Қиличевани нафақат тумандошларимиз, балки, вилоят жамоатчилиги ҳам эътироф этишади. Туманда ўтказиладиган байрам тантаналарида, шу жумладан, бу йилги "Навруз" сайлларида "Тасанно" ракс дастасининг чиқишлари кенг аҳоли томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Ґар бир чиқишларни маҳорат билан ижро этган Севинч Зайниддинова, Севинч Комилова, Севинч Зиёдуллаева, Феруза Расулова каби 8-синф ўқувчиларининг хоразмча ракслари кўпчиликнинг ва олкишларига сазовор бўлди. 

Тўгарак раҳбари К.Қиличеванинг келажакдаги максади ҳам ёшлар онгига мусиқа сирларини сингдиришда бор маҳоратини ишга солиб юртга сидқидилдан хизмат қилишдир. Туманимизда шу каби ўз касбини фидойилик билан ёндошаётган ўқитувчи устозларимиз сафи кўпайишига ишонамиз.

С.ИБРАГИМОВ.

Суратда: «Тасанно» рақс дастаси қизлари саҳнада.

Мавзуга оид: