ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

13 сентябрь куни Халқ депутатлари туман кенгашининг етмишинчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессияга туман кенгашининг депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди. Сессияни туман кенгашининг раиси, туман ҳокими Шерзод Қудратов бошқариб борди.

Сессияга кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиб, муҳокама этилди:

1. Туман сектор раҳбарларининг “Темир дафтар” доирасида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари ҳақида.

2. Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси И.Дониёровнинг 2022 йил 1 ярим йиллик давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахбороти ҳақида.

3. Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Х.Жураевнинг 2022 йил 1 ярим йиллик давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахбороти ҳақида.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Э.Хасановнинг 

2022 йилнинг олти ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳақида.

5. Туман Кенгаши котибияти мудири Д.Адилованинг Халқ депутатлари тумани кенгаши депутатларининг депутат сўровлари бўйича ахбороти тўғрисида.

6. Туманда “Темир дафтар”га киритилган оилалар билан ишлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуровнинг ҳисоботи ҳақида.

7. Туманда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ю.Ўроқованинг ҳисоботи тўғрисида.

8. “Ёшлар дафтари” доирасида туманда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож ёшларни ижтимоий 

қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғ М.Мусаевининг ҳисоботи ҳақида.

9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий аҳволини яхшилаш, дори-дармон воситалари сотиб олишлари учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

Шу ўринда сессия ҳақида айрим мулоҳазаларимизни ҳам айтиб ўтишимиз лозим. Туман кенгаши депутатларининг сони 30 нафарни ташкил этган бўлса, уларнинг 10 нафари иштирок этмади. Тўғри, айрим депутатларнинг узрли сабаблари бўлиши мумкин. Бироқ шунча депутатнинг қатнашмаслиги бу яхши ҳолат эмаслигидан далолат бермайдими? Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам депутатларнинг фаоллиги сезилмади. Фақатгина депутат Исрофил Мамарасулов кун тартибидаги масалалар юзасидан маълум даражада савол билан маърузачиларга юзланиш билан бирга айрим таклиф ва мулоҳазаларни ҳам баён этганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Қолган 19 нафар депутат эса маърузачиларга савол ҳам беришмади. Бир пайтлар сессияларда ҳар бир депутатнинг ҳисоботи эшитилиб, унинг фаолиятига баҳо бериларди. Аммо кейинги йилларда бу анъана давом эттирилмаяпти. Ваҳоланки, бу ҳақда мутасадди раҳбарларга ўтказилган матбуот анжуманларида эслатилган эди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.