Туман сессиясида

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Жорий йилнинг 27 январь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг нав-батдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокими Н.Сулаймонов, сектор раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  Сессия кун тартибида:

- "Аёллар дафтари"га киритилиши таклиф этилаётган хотин-қизлар рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган "Йўл харитасини" тасдиқлаш бўйича туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Маликованинг ҳисоботи ҳақида;

- жиноят ишлари бўйича туман суди раиси И.Дониёровнинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

- Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Жўраевнинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якунлари бўйича ахбороти ҳақида;

- фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш.Турдиалиевнинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

- туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Ш.Хўжановнинг 2020 йил давомида қилинган ишлар якунлари ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

- туман молия бўлими мудири            У.Махманазаровнинг туман маҳаллий бюджети параметрларининг 2020 йилдаги ижроси ҳамда маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.