”ОЛАМНИ ЯШНАТАР – ҚИШЛОҚ АЁЛИ”

Оқила аёллар ҳаракати  “маҳалланинг виждони”га айланиши керак. Чунки, маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди.
                                                                                                          Шавкат Мирзиёев.
Жорий  йилнинг 11-октябр куни “Ўзбекистон” маҳалласида “15-октябр – халқаро қишлоқ аёллари“ кунига бағишланган  Оқдарё туман оқила аёллар ҳаракати кенгаши ҳамда маҳалла сардорларининг семинар-марофони бўлиб ўтди.
 Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7- сентябрдаги 02-РА.114825-сонли топшириғига мувофиқ мамлакатимизда  “15-октябр – халқаро қишлоқ аёллари“кунига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш режасини амалга оширишга жавобан намунали ташкил этилди. 
Туман миқёсида ўтказилаётган ушбу тадбирда  вилоят  хотин-қизлар реабилитация маркази раҳбари  Моҳира   Ғуломова, туман прократурасининг  ходими Жўрабек Холмуродов  ҳамда туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари, “Оқила аёллар ҳаракати” туман кенгашининг аъзолари, туманимизнинг таниқли тадбиркорлари,  олима ва зиёли аёллар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.   .    
Семинар-маърафон дастури икки қисмдан иборат ташкил этилди. “Оламни яшнатаётган қишлоқ аёллари –   завқли меҳнат кучоғида” ҳамда “Аёл меҳнатига завқ берган – унинг қалбидаги санъат ва муҳаббат” деб номланган тадбир йўналишининг  илк қадами   “Ўзбекистон” маҳалласида фаолият кўрсатаётган тадбиркор қишлоқ аёлларининг  иш хоналари ва хонадонларига ташрифдан бошланди. 
Оқдарё туманидаги мавжуд 35 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган
“Оқила аёллар“ ҳаракатининг сардорлари семинар-маърафонда фаол иштирок этдилар ва ушбу семинарда олган илм ва тажрибаларини ўз маҳалларига тадбиқ этишни  мақсад қилдилар ва  режалаштириб олдилар.
 Маърафон иштирокчилари учун ажратилган автобус дастлаб, маҳалладаги илғор тадбиркор аёлларнинг корхоналари, иш жойлари ҳамда фермер хўжаликларида бўлиб, улар билан ижодий мулоқатда бўладилар. Жумладан биогумус ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорликни бошлаган  Н.Асланова хонадонидаги калифорная қизил чувалчангининг парвариши ва олинган маҳсулотлар семинар иштирокчиларининг қизиқишларига сабаб бўлди. “Биогумус – ернинг жони. Бу тадбиркорликни хар бир хонадон соҳиблари ўз ҳовлисида амалга ошириши мумкин – деди тажрибали мутахасис, кўп йиллар қишлоқ ҳўжалиги соҳаларида раҳбар бўлиб ишлаган отахон Собир Амиров – биз қатор йиллар химиявий заҳарли ўғитларни беравериб, тупроқ таркибидаги гумусни йўқотдик, ерларимизни нашаванд қилдик, пахтазорларимизни қўяверинг, бир парча томорқамизга ҳам селитра солдик, еримиз химиявий озуқасиз ҳосил бермай қўйди. Бу сунъий агротехник вегетациялар натижасида озиқ-овқатларимизнинг таркиби бузилди, бунинг оқибатида касалгарчиликлар кўпайди. Хулоса шулки, юқорида айтилган барча муаммоларимизнинг ечими бизни боқиб турган мана шу  она еримизни асраб авайлаш, ҳосилдорлигини кўпайтириш учун унга   табиий озуқа бериш билан ечилади. Бу озуқу – айнан  биогумусдир”. Семинар иштирокчилари биогумус етиштириш соҳасидаги  кўплаб саволларига жавоб олдиларлар     
Маҳаллада устоз-шогирдлик анъаналарини давом эттириб каштачи ва тикувчилик билан шуғулланаётган тадбиркор аёллар Г.Холиқулова, Шаҳноза Шаймановалар, иссиқхоналарида лимон, памидор, бодринг ва кўкатлар  етиштираётган соҳибкор аёлларимиз  Каромат Мавлонова, Назира Эшниёзова, Гулмира Абдухалилова, Саодат Саломова,   пазанда ва нонвой аёллар Ойзода Рахмонқулова, Муқаддас Тойировалар билан байрамолди учрашувлар, қишлоқ аёллари куни  билан маҳалла ходимлари томонидан муборакбод этиш мароқли ўтди.     Айниқса, асаларичи аёлларимиз  Гулнора Шахобиддинова, Барно Муродовалар, илғор чорвадор ва ишбилармон  аёл Гулмира Турсуноваларнинг иш фаолиятлари билан танишиш   семинар иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.  Семинар маърафон  қизиқарли ва сермазмун ўтди. Тадбир сўнгида қишлоқнинг тадбиркор аёллари ўзлари етиштирган деҳқончилик, чорвачилик, асаларичилик, қандолатчилик, полиз   мақсулотлари билан байрам дастурхонини безадилар.Миллий таомларимиз билан безалган дастурхон атрофида  бир пиёла чой устида гурунглар бошланди, кўнгилочар   ашула ва рақслар, халқ қўшиқлари ижро этилди. Завқли меҳнатдан сўнг, дам олиш соатлари жуда байрамона ўтди.  Даврада “Ўзбекистон” маҳалласида яшаб, меҳнат қилаётган таниқли маданият ходими,  сухандон, маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Эшмуродова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира О.Маматова,   ҳукуматимиз томонидан намунали меҳнатлари тақдирланган нуроний онахонлар Муҳаббат Тўрақулова, маҳалла оқила аёллар ҳаракати сардори Олия Ўтаева, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Назирхон Қорабоевларнинг табрик сўзлари даврага янада файз қўшди. Яқинда “Халқ маорифи аълочиси” унвони соҳибибўлган устоз мураббийКомилахон Қиличовани маҳалладошлар, оқила аёлларимиз  муборакбод этдилар.   Устоз раҳбарлигидаги “Тасанно” фольклор болалар рақс ансанбли ҳамда маҳалланинг  иқтидорли хонандаси  Марҳабо Қувондиқова бошчилигида “Омон ёр”   фольклор ансанбли аъзоларининг дилтортар санъат намуналари ижро этилди. “Оламни яшнатар – қишлоқ аёли” шиори остида ўтказилган “Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган    байрам тадбири тантанали нишонланди. 
                                   Мадина Бобожонова. Примкент МФЙ. Хотин-қизлар фаоли.